UZ

Сўнгги янгиликлар

18:34Бруну Фернандеш: "Манчестер Юнайтед" кетишимни истаган, бундан кўнглим оғриган"  1 18:12Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"  1 17:58Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди"  4 17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  0 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  5 16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  3 16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0 15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  32 15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  2 15:18Расман: ОКМК ҳужумчиси Таиланд жамоасига ўтди  2 14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  1 14:35Норчаев бугун Германияда операция қилинади  1 14:15Эшитдик-да! "Сурхон" футболчиси "Локомотив"га ўтди  0 13:39Шомуродов рамзий жамоадан жой олди  3 12:40TVCOM'да бугунги тақвим: Суперлигага ўтиш ўйини, “Челси” сафарда ва бошқалар  1

Наманган вилояти ҳокими ҳудудда Европа методикасини қўллаш истагида Янгиликлар

Наманган вилояти ҳокими ҳудудда Европа методикасини қўллаш истагида

Кико Зуниганинг навбатдаги сафари сўлим водийнинг Наманган вилояти бўлди.

Тўрақўрғонда "Odil Junior" номи остида фаолият бошлаган болалар футбол клуби "JFL Tashkent" билан ҳамкорликда Кико Зунигани мактабда мастер-класс ўтказиш тадбирини ташкил этди.

Водий (Наманган, Қўқон, Фарғона, Андижон) футболини янгича, замонавий кўринишда аввалги мавқеини тиклашда ўзининг ёрдамини берган ҳолда яхлит водий лигасини ташкил этиб, водийнинг энг зўр истеъдод эгаларига Европа эшикларини очишни режа қилаётган Одил Аҳмедов илк қадамини "Odil Junior" орқали ташлаган эди.



Кико Зуниганинг Наманган вилоятига ташриф буюриши, вилоят ҳокими Хайрулло Ҳайитбоевич Бозоровни ҳам беътибор қолдирмади. Зуниганинг мастер-классига шахсан ўзи ташриф буюрган Хайрулло Хайитбоевич яқин кунлар ичида "Odil Junior" академияси учун махсус жой ажратилиши ва у ерда водийнинг энг сара футболчилари тарбия топиб, водий футболини юқори чўққига олиб чиқиш лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Ўз навбатида испаниялик мутахассис, Ўзбекистонни кезиб чиқар экан, бу ерда футбол сир-сабоқларини ўрганаётган болаларнинг маҳоратига қойил қолганини, бу ҳақда албатта Испаниялик скаутларга айтишини таъкидлаб ўтди.



Ҳоким билан суҳбат қурар экан, агар барча шарт-шароитлар яратилса, ўзининг ҳам шу лойиҳада иштирок этишини маълум қилди.

"Odil Junior" жамоаси ташкил этилганига ҳали бир йил ҳам бўлмаганини эшитган Кико Зунига ўз ҳайратини яшира олмади ва шундай деди:
- Агар Сизларда 5-6 ойдан бери шуғулланаётган болалар жамоалари шундай ўйнаса, мутахассисларни ривожлантириш ва болалар ўртасидаги мусобақаларни кўпайтириш орқали Европани "эгаллашингиз" аниқ.




Рейтинг: +23   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика