Наманган кичик финалга тайёр

Xayrulla Xoliqov
16 дек 2020
Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманида бўлиб ўтаётган мусобақанинг гуруҳ босқичи ўз якунига етди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов падари бузруквори Олим ака Аҳмедов хотирасига бағишлаб ўтказилаётган "Олим Аҳмедов Кубоги"да бугун гуруҳ босқичининг сўнгги тур баҳслари ўтказилди. 

"A" гуруҳи. 3-тур. 16 декабр

Наманган ТЖ - "Одил Aҳмедов ФA" 0:3

"Aҳмад" - "Локомотив" 2:6

"B" гуруҳи. 3-тур. 16 декабр

"Бунёдкор" - Самарқанд ФA 2:0

РОЗСК ОA - "Фаровон" 4:0



Мусобақа регламентига кўра, беш кун давом этадиган турнирнинг ҳар кунида барча 8 жамоа майдонга тушади. Яъни, бу ерда гуруҳдан чиққан жамоалар плей-оффга йўл олиб, чиқа олмаганлар уйга равона деган гап йўқ. Ҳар куни ҳамма жамоа учун ўйин бор. Бугунги беллашувлардан сўнг жамоалар тўрттадан икки босқичга бўлинди. 

Эртага бўлиб ўтадиган ярим финал баҳсларида "A" босқичидаги жамоалар ўзаро, "B" босқичидаги жамоалар ўазро баҳс олиб боради. Яъни, "A-1" - "B-2", "A-2" - "B-1" ва "A-3" - "B-4", "A-4" - "B-3" кўринишида.


Шундай қилиб жуфтликлар қуйидагича кўриниш олди:

"B" босқич. 1/2 финал. 17 декабрь

11:00. Наманган ТЖ - Самарқанд ФА

12:00. "Аҳмад" - "Бунёдкор"


"A" босқич. 1/2 финал. 17 декабрь

13:00. "Одил Aҳмедов ФA" - "Фаровон"

14:00. "Локомотив" - РОЗСК ОA

P.S. Мусобақанинг финал ва бошқа учрашувлари, шунингдек тақдирлаш маросими 18 декабрь куни ўтказилади.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia