

"Менга пулнинг қизиғи йўқ. Агар пул ҳақида ўйлаганимда, менда умуман бошқа карьера бўлган бўларди. "Кальяри"дан сўнг "Ювентус"га ўтишим, шунингдек фаолиятимни "Челси"да давом эттиришим мумкин эди, аммо ўзлигимча бўлишни ва ўзимни ажойиб ҳис қилган шаҳарда яшаш учун қолишни афзал кўрдим.
"Рома" билан Чемпионлар Лигаси ярим финалига қадар борганимизда, мени қолишга кўндиришди, аммо Мончи келганда, улар мени таркибда қолишимни исташмади", - дейди Наингголан.
33 ёшли футболчи айни дамда "Антверпен"да ўйнамоқда.



