"Наҳотки, сизларга шундай чемпионат қизиқ бўлса?"

Omonjon To`xtamirzayev
23 мар 2024
Хавьер Тебас Ла Лигани икки клуб чемпионати дейдиганларга жавоб қайтарди.

"Манчестер Сити" АПЛнинг охирги 6 мавсумидан 5 тасида чемпион бўлди. Шу мавсумлардан бирида 100 очко жамғарди. Биз (Ла Лига)да эса "Реал", "Барселона" ва "Атлетико" ғолиб бўлишга муваффақ бўлди. "Манчестер Сити"нинг ҳозирги ҳолати менга Германия чемпионатини эслатиб юборяпти. Наҳотки, одамлар шу каби чемпионатни қизиқ деб ҳисобласа? Жамоалари кучли дейишга шошилманг, шунчаки Ла Лига клубларининг еврокубоклардаги иштирокига назар солинг. Жорий мавсум ҳам ЕЧЛда Ла Лигадан 3 нафар клуб чорак финалгача етиб борди".


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: