UZ

Сўнгги янгиликлар

16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  2 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  1 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  1 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   5 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  10 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  27 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  3 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  7

Наҳотки! Аргентина устози Скалони футболчи бўлган пайти Мессидан либосини сўраганини ёдга олди Янгиликлар

Наҳотки! Аргентина устози Скалони футболчи бўлган пайти Мессидан либосини сўраганини ёдга олди

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони терма жамоа юлдузи Лионель Месси билан футболчи бўлиб юрган пайтлари рўй берган воқеани ёдга олди.

"Мен "Мальорка"да ўйнаб юрган пайтларим Мессига қарши ўйнаганман. Бир гал ўйиндан олдин унга шундай дедим: "Эй аргентиналик йигит, ўйин якунланганидан кейин либосингни менга бер". У табассум қилди ва "Салом, албатта сенга либосимни бераман", - деди. Учрашув якунланди, мен эса Мессига қарадим ва уни ёнида менинг жамоадошим Вебо турарди. Месси эса Вебога мени кўрсатди, Вебо кетди. Месси либосини менга берди ва унга "Футболкангни менга қолдирганинг учун раҳмат", - дедим.

У эса "Дўстинг ҳам мендан сўради, лекин унга сен биринчи бўлиб сўраганингни айтдим", - деди. Мен кийиниш хонамизга кирдим ва қўлида Мессининг либосини ушлаб турган Вебони кўриб ҳайрон қолдим. Ундан "бу футболкани қаердан олдинг", - деб сўрадим. У эса шундай деди: "Месси менга Скалони биринчи бўлиб сўради, лекин кийиниш хонасига кирсанг сенга бошқасини бераман деб айтди". Мен уларнинг кийиниш хонасига бордим, Лео эса либосини ушлаб мени кутиб турган экан.

Месси ёшлигидан камтар ўйинчи бўлган ва айнан шу жиҳат уни дунёнинг энг зўрларидан бирига айлантирган".

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика