

"Биз яхши ўйнай олмадик. Ҳар икки ўйин якунига кўра ҳам. Якунловчи зарба етишмади. Чемпионат ва кубокдаги ўйинимизни намойиш этолмадик. Иккинч бўлим яхшироқ ўтди, бир неча вазиятлар яратдик.
Футболчиларим ҳам барча каби инсон. Улар бугун оптимал даражани кўрсата олишмади. Шунинг учун биз ютқаздик. Аммо тўхтаб қолмаймиз ва олдинга боришда давом этамиз. Хафа бўлишимиз мумкин, аммо 20 соатдан кейин буларни унутиб, чемпионат ва кубок доирасидаги ўйинларга тайёрланишни бошлаймиз", - деди Нагельсманн.



