Нагельсманн Евро-2024 қуръасига ижобий баҳо берди
03 дек 2023 16:15
Янгиликлар
Нагельсманн Евро-2024 қуръасига ижобий баҳо берди
Германия термаси бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Евро-2024 қуръасига ижобий баҳо берди.
Германия термаси турнир гуруҳ босқичида Венгрия, Шотландия ва Швейцария термаларига қарши баҳс олиб боради.
"Қизиқарли гуруҳ, унда барчани мағлуб қилишимиз керак. Мухлислар учун Шотландияга қарши Мюнхендаги ўйин ажойиб старт бўлиши керак. Қолган учрашувлар ҳам бундан қизиқроқ бўлади. Албатта, "ўлим гуруҳи"га тушганимиў йўқ. Шундай бўлса-да, илк учрашув кўп нарсаларни ҳал қилиши керак.
Венгрия термасидаги бир неча футболчилар билан ишлаганман ва уларнинг нималарга қодирлигини биламан. Швецарияга қарши баҳс эса географик нуқтаи назардан дерби мақомида ўтади", - деди мураббий.
Германия Евродаги иштирокини 14 июнь куни Шотландияга қарши баҳс билан бошлайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар