Начо "Реал" таркибида 250та ўйин ўтказди
20 дек 2021 11:01
Янгиликлар
Начо "Реал" таркибида 250та ўйин ўтказди
"Реал" Испания чемпионати 18-тур доирасида "Кадис" (0:0) билан дуранг ўйнади.
Бу мадридликлар ҳимоячиси Начо Фернандес учун клуб таркибидаги 250-ўйин бўлди. "Реал" президенти Флорентино Перес ўйиндан сўнг эсдалик либосини 31 ёшли испанга совға қилди.
Начо "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади ва асосий жамоада 2013 йилдан бери ўйнайди. У мадридликлар таркибида Чемпионатлар Лигаси (4 марта), клублар ўртасидаги ЖЧ (4 марта), Испания чемпиони (2 марта) ва бир бор мамлакат Кубоги соҳибига айланган.
Ҳимоячи 250та ўйинда 14та гол ва 8та ассист қайд этди. Начо жорий мавсум 17та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Осиё чемпионига айланган U-17 терма жамоасининг 5 нафар футболчиси "Андижон"да!
Сергеев келажаги бўйича бир қарорга келди
Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар