Наби Кейта «Ливерпуль»га ўтди, лекин... ФОТО

Narzulla Saydullayev
28 авг 2017
«РБ Лейпциг» ярим ҳимоячиси Наби Кейта фаолиятини «Ливерпуль»да давом эттиради.

Томонлар 22 ёшли гвинеялик футболчи борасида келишувга эришишди. Футболчи 2018 йил 1 июль куни Англия клубига ўтади.

Кейта янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтди.

«Ливерпуль» «РБ Лейпциг»га мукофот пули тўлайди, кейинги йил эса 48 миллион фунт тўлаб беради. Бу йил инглизлар Кейта борасида 75 миллион евролик таклиф юборишди, аммо немислар рад қилишганди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: twitter.com/_pauljoyce