Мюллер "Байер" билан ўйиндаги пенальти ҳақида: "Англияда бунинг учун ҳуштак чалишмасди"
Aziz Tukhtamuradov
16 сен 2023, 08:34
"Бавария" футболчиси Томас Мюллер "Байер"га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқасида мюнххенликлар дарвозаси томон қўйилган пенальти ҳақида гапирди.
"Бу жуда юмшоқ вазият эди, Англияда бунинг учун ҳуштак чалишмасди. Футбол ўйнашга қўйинг. Агар мана шундай вазият учун пенальти қўйишган экан, буни мавсум давомида ҳали кўп кўришимиз мумкин", - деди Мюллер.