МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр

Sherzod Nurmatov
29 мар 2024, 16:45
Манкунианлар ҳақиқатан ҳам "бьянконери" ҳимоячисига муҳтож.

"Ювентус" ҳимоячиси Глейсон Бремер "Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер мақсади бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда "La Gazetta dello Sport" хабар бермоқда.

"Бьянконери" футболчини 60-70 миллион еврога баҳоламоқда. "Манчестер Юнайтед" бу сумманинг бир қисмини тўлашга ва ҳозирда "Хетафе"да ижара асосида ўйнаётган вингер Мэйсон Гринвудни Туринга юборишга тайёр.

Аввалроқ Гринвудга “Ювентус” қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: La Gazetta dello Sport