

Унга кўра, "Реал" ҳимоячиси Рафаэль Варан, "Вест Хэм" хавбеки Деклан Райс ҳамда "Боруссия" вингери Жейдон Санчо "қизил иблислар" таркибига ўтиши мумкин.
"Реал" шундоқ ҳам ёзда футболчисини сотиб юбормоқчи. "Вест Хэм" ҳам Райснинг нархини пасайтиришга тайёр. Фақатгина Жейдон Санчо борасида муаммолар юзага келиши мумкин. Унинг хизматларига "Манчестер Сити" ҳамда "Челси" томонидан қизиқишлар бўлмоқда.
Шунингдек, Пау Торреснинг ўйинлари ҳам манкунианликларга маъқул келган. У айни дамда Варанга альтернатив сифатида кўрилмоқда.



