МЮ ва "Ювентус" бразилиялик хавбекка қизиқмоқда

Sherzod Nurmatov
1 май 2025
"Аталанта" ярим ҳимоячиси Эдерсон фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.

Бу ҳақда "Tuttosport" хабар берди.

Манбанинг хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" ва "Ювентус" 25 ёшли бразилиялик футболчини ёзги трансфер ойнасида қўлга киритиш ниятида.

Эдерсон жорий мавсум 45 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 50 млн еврога баҳоламоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Tuttosport