

"La Gazzetta dello Sport" хабарига кўра, "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Челси" ҳимоячини таркибига қўшиб олишни режа қилмоқда.
"Нерадзурри" эса футболчисини 50 млн евродан кўпига сотмоқчи эмас. Клуб ўз навбатида нидерландиялик билан шартномани узайтириш режаларини тузиб юборибди.
Ушбу мавсумда 27 ёшли футболчи А Серияда 10 ўйинда қатнашиб, 2 гол урди.



