"МЮ" Туркиянинг "Фенербахче" клуби дарвозабонига қизиқмоқда

Omonjon To`xtamirzayev
30 дек 2014
"Фенербахче" клуби дарвозабони Мерт Гюнок "Манчестер Юнайтед" таркибига қўшилиши мумкин, дея хабар бермоқда Turkish Football.
Клубнинг бугунги кундаги аъзоси даниялик Андреес Линдегорнинг тарк этиши мумкинлиги сабабли ҳам, манкунианликлар 24 ёшли дарвоза қўриқчисини кўз остига олиб қўйишди. Гюнокнинг трансфер нархи таҳмиманан 2 миллион евро бўлиши кутилмоқда.

Ушбу мавсумда дарвозабон чемпионат ва Европа Лигаси доирасида учта баҳсда майдонга тушди ва олтита гол ўтказиб юборди.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: sport-express.ru