

Саанинг сўзларига кўра, португалиялик фақат ўзини ўйламоқда.
"Мен уни муҳокама қилмоқчи эмасман, чунки у қойилмақом футболчи ва ўзимни унинг ўрнида қўя олмайман. Ҳозирда ҳеч ким унинг ҳаракатига баҳо бера олмайди, чунки бу унинг шахсий фаолияти. Қайсидир маънода бундай даражадаги клуб энди унга ва унинг орзусига мослашиши – ғалати", – деди Саа.



