

Англия клуби португалиялик ярим ҳимоячини қишда 20 миллион еврога сотиб олиши мумкин. Айнан шунча суммага "Ал Ҳилол" ярим ҳимоячини сотишни режа қилган.
Невеш жорий мавсум Саудия жамоасида 8 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 2 тадан гол ва голли узатма бор. Невешнинг "Ал Ҳилол" билан тузган шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунланади.
Маълумот учун, Невеш Португалия термасида 60 та учрашувда майдонга тушган.



