

“Gracenote Live”нинг хабарига кўра, ушбу беллашувда “қизил иблислар” жорий мавсумдаги 12-пеналтини амалга оширишди. Шу тариқа маникунианликлар бу борада Премьер лигада рекорд ўрнатишди.
Погба “Вест Хэм”га қарши баҳсдаги жарима зарбаларини қўшиб ҳисоблаганда жорий мавсумда ушбу “нуқта”дан 7 та гол уришга эришди. Бунгача МЮ тарихида фақатгина бир футболчи – 2002/2003 йилги мавсумда Рууд ван Нистелрой 8 та гол уришга эришган.
“Манчестер Юнайтед” айни пайтда АПЛ турнир жадвалида 64 очко жамғариб, бешинчи поғонани банд этиб турибди.



