МЮ келаси ёзда таркибни кучайтиришни режалаштирмоқда
14 сен 2023 14:35
Янгиликлар
МЮ келаси ёзда таркибни кучайтиришни режалаштирмоқда
Манкунианлар жамоани кучайтириш устида ишламоқчи.
"Манчестер Юнайтед" келаси ёзда ўз таркибига ўзгартириш киритишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда "Manchester Evening News" нашри хабар берди.
МЮ 4 нафар янги футболчини сафига қўшиб олмоқчи. Манкунианларга қанот ва марказий ҳимоячи, хавбек ва ҳужум чизиғи учун футболчи керак.
Шунингдек, сотувлар ҳам мавжуд. Мэйсон Гринвуд "Манчестер Юнайтед" сафида бошқа ўйнамайди. Вингерлар Жейдон Санчо ва Антонининг келажаги сўроқ остида. Ҳужумчи Антони Марсьяль билан вазият ҳам худди шундай.
Ҳимоячи Ҳарри Магуайр ва ярим ҳимоячи Скотт Мактоминей келаси ёзда "Юнайтед"ни тарк этиши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар