

Бу ҳақда "Manchester Evening News" хабар берди. Шоу Миллатлар кубоги доирасида Хорватия ва Испанияга қарши ўйинларда Англия терма жамоасига ёрдам беролмаслиги мумкин.
Футболчи беллашув якунланганидан сўнг оғриқ сезаётганлигини маълум қилган. Лекин, унинг айнан қандай жароҳат олгани маълум эмас. Шифокорлар ташхисни бугун қўйишади.




