

Журналист Жанлука ди Марционинг хабарига кўра, футболчи "Интер" таркибида кўрикдан ўтиш учун Милан шаҳрига етиб борган.
Трансфер 1,5 миллион еврога нархланади. 2021 йилга қадар келишувга эришган Янг "Интер"да 6 миллион евро маош олади.

Ушбу трансферни "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ҳам тасдиқлади.
"Янг ёзда 35 ёшга тўлади. Агарда унга 2 йиллик шартнома таклиф қилишган бўлишса, у буни қабул қилиши керак эди. Бироқ биз бунга тайёр эмасдик. Янг клуб учун борини берди. У сардор сифатида совринлар ҳам ютди: чемпионатлар, турли хил совринлар... Энди эса у 35 ёшида ҳам футболни ташламасдан бошқа саргузаштлар излаб йўлга чиқди. Менимча у айни дамдаги энг тўғри қарорни қабул қилди", - деди Сульшер.



