

Аввалроқ хабар қилинганидек, Камерун терма жамоаси 25 ёшли футболчисининг МЮга трансфери умумий суммаси 71 миллион фунтни ташкил этади. 65 миллион фунтлик асосий сумма тўрт қисмга бўлиб тўланади, шунингдек, келишувга 6 миллион фунтлик бонуслар киритилган. BBC маълумотларига кўра, бонус қисми 5 миллион фунтни ташкил этади.
Бриан билан шартнома 2030 йилгача мўлжалланган ва уни яна бир йилга узайтириш имконияти мавжуд.
Ўтган мавсумда Мбемо АПЛда 38 ўйинда 20 гол уриб, 7 та голли узатма қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ манкунианликлар "Вулверхэмптон"дан Матеус Куньяни 62,5 миллион фунтга сотиб олган эди.




