МЮ АҚШдаги турнега йўл олган футболчилар рўйхатини эълон қилди
20 июл 2023 12:27
Янгиликлар
МЮ АҚШдаги турнега йўл олган футболчилар рўйхатини эълон қилди
"Манчестер Юнайтнд" ўзининг Америка турини Нью-Жерсидаги "Метлайф" стадионида бошлайди. Рақиб эса – "Арсенал".
Америкага жўнаган таркибда жамоа янги футболчиси Мэйсон Маунт , шунингдек, жароҳатдан қайтиб, Эдинбургда ўйнаган Антони ва Донни ван де Бек ҳам бор.
Фред рўйхатдан тушиб қолган. Бразилиялик футболчи шахсий муаммолари туфайли Манчестерда қолади ва таркибга кейинроқ қўшилади.
Ҳимоячилар Тайрелл Маласия ва Рис Беннетт жароҳат туфайли йиғинни ўтказиб юборишади.
Дарвозабонлар: Натан Бишоп, Том Хитон, Дин Хендерсон, Радек Витек;
Ҳимоячилар: Диогу Далот, Алваро Фернандес, Виктор Линделёф, Ҳарри Магуайр, Лисандро Мартинес, Люк Шоу, Рафаль Варан, Аарон Уан-Биссака, Брэндон Уильямс;
Ярим ҳимоячилар: Амад Диалло, Антони, Каземиро, Кристиан Эриксен, Бруну Фернандеш, Дэн Гор, Ганнибал Межбри, Кобби Майну, Скотт Мактоминей, Мэйсон Маунт, Факундо Пельистри, Жейдон Санчо, Донни ван де Бек;
Ҳужумчилар: Антони Эланга, Омари Форсон, Алехандро Гарначо, Антони Марсьяль, Маркус Рэшфорд.
Фикрлар