Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клубини ким бошқариши маълум бўлди

Alisher
13 апр 2021
"Айнтрахт" бош мураббийи Ади Хюттер мавсум сўнггида Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клубига ишга ўтади.

Бу ҳақда "Гладбах"нинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари маълумот бермоқда.

Томонлар 3 йилга мўлжалланган шартнома имзолашди.

Қайд этиш керакки, Хюттер бошқараётган "Айнтрахт" Чемпионлар Лигаси учун жиддий тарзда даъвогарлик қилмоқда, "Боруссия" эса мавсум сўнггига кўра, катта эҳтимол билан еврокубокларсиз қолади.


AlisherМуаллиф
Манба: borussia_en