Мхитарян қанча муддатга сафдан чиққани маълум қилинди

Mirjalol Normatov
14 мар 2021
"Рома" хавбеки ва Арманистон термаси сардори Генрих Мхитарян уч ҳафтани ўтказиб юборади.

Футболчи оёғининг тиззаости соҳасидан жиддий жароҳат олган ва шу боисдан термасининг ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги навбатдаги ўйинларида ёрдам бера олмайди.

Арманистон 25, 28 ва 31 март кунлари Лихтенштейн (сафарда), Исландия (уйда) ва Руминия (уйда) термаларига қарши баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Мхитарян Европа лигасининг 1/8 финали доирасида "Шахтёр"га қарши ўйинда жароҳатланганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Vnews.am