Мхитарян "Интер"нинг ярим ҳимоя чизиғини баҳолади
20 авг 2023 12:12
Янгиликлар
Мхитарян "Интер"нинг ярим ҳимоя чизиғини баҳолади
"Интер" ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян А Серия 1-тури доирасида "Монца"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.
"Жамоамиз жуда кучли. Буни майдонда кўрсатишга ҳаракат қиляпмиз. "Интер"нинг ярим ҳимоя чизиғи яхши техникали футболчиларга эга, таркибда Чалханоглу, Фратесси, Барелла каби футболчилар бор. Уларнинг барчаси асосий таркибда ўйнашга лойиқ. Ишонаманки, мураббийлар штаби уларга жой топа олишади. Чунки улар "Интер"да ўйнашга лойиқ", - деди Генрих.
"Нерадзурри" навбатдаги учрашувини 28 август куни сафарда "Кальяри"га қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар