UZ

Сўнгги янгиликлар

14:18Ўзбекистон U-17 терма жамоаси посбони "Нефтчи"да ўйнайди  1 13:53Расман: Ўткир Юсупов "Навбаҳор"га қайтди!  10 13:27Катта қайта қуриш: "Манчестер Юнайтед" ёзда ярим ҳимояни тўлиқ янгилашга тайёр  6 13:00"Қўқон-1912" икки асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  1 12:40Черан "Андижон" таклифини рад этди ва бошқа бир жамоага ўтмоқда  23 12:24Англия Лига Кубоги 1/2 финал учрашувларига қуръа ташланди  2 12:02TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги 1/2 финали, Испанияда кубок баҳслари ва бошқалар  1 11:52Алекс Фергюсон 2013 йилда: "Футболчиларга кийиниш хонасида ҳукмронлик қилиш имконини бериш хавфли"  8 11:36"Манчестер Сити" юлдузи АПЛда бир неча кўрсаткичлар бўйича етакчилик қилмоқда  0 10:48Алонсонинг тақдири қайси ўйинга боғлиқлиги маълум қилинди  6 10:21Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрини билдириб ўтди  1 09:55"Бухоро" футболчиси фаолиятини Тошкентда давом эттиради  1 09:30"Брентфорд" бош мураббийи: "Ҳусанов қизил олиши керак эди"  7 09:04"Манчестер Сити" футболчиси: "Хусановдан ўтиб кетиш жуда қийин"  4 08:43Трансфермаркт Туркия чемпионатининг янгиланган нархларни эълон қилди. Ҳамюртларимизда пастлаш  12

Музаффар Музаффаров: "Нефтчи" иккинчи даврада ҳақиқий шоу кўрсатади" Янгиликлар

Музаффар Музаффаров: "Нефтчи" иккинчи даврада ҳақиқий шоу кўрсатади"

Тошкентда бўлиб ўтган "Нефтчи" ҳамда "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг "Нефтчи" ярим ҳимоячиси Музаффар Музаффаров билан суҳбатлашдик.

"Тошкентда иккинчи даврага жиддий тайёрланяпмиз. Хабарингиз бор, давралар оралиғида таркибда бир қатор жиддий ўзгаришлар юзага келди. Янги футболчилар борасида ижобий фикрдаман. Уларнинг жамоамизга катта фойдасига тегади. Йиғин давомида бир қатор фойдали бўлган ўртоқлик баҳсларида иштирок этмоқдамиз.  

Оғир юкламали машғулотдан сўнг ўйинларда иштирок этиш футболчидан катта мураккабликни талаб этади. Шу боис, "Қизилқум" билан баҳсда тўлиқ имкониятларимизни ишга сола олмадик деб ўйлайман. "Қўқон-1912" билан баҳсда эса ўзимиз истагандек ўйин кўрсатдик. Вадим Карленович бизга ўз футбол фалсафаларини сингдириб бормоқда. Мураббий истаган ўйинни айнан қўқонликларга қарши беллашувда намойиш эта олдик деган фикрдаман. Ўйиндан завқ олдик.  

Бош мураббийимиз таъкидлаганидек, "Нефтчи" иккинчи даврада ҳақиқий шоу кўрсатади. Диққат эътиборимиз "Бунёдкор" билан баҳсга қаратилган. Ўзбекистон Кубогида ҳали имкониятларимиз ёмон эмас. 

Очиғи, биринчи даврадан сўнг жамоадан кетмоқчи эдим. Олдимда 5-6 та клубдан аниқ таклифлар мавжуд эди. Улар ичидан 2 таси Тошкент жамоаларидан бўлди. Лекин Вадим Абрамов ва клуб раҳбарияти билан суҳбатдан сўнг жамоада қолишга қарор қилдим", - деди Музаффаров 


Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди

Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика