UZ

Сўнгги янгиликлар

20:12Фарҳод Нишонов: "Бу ерда футбол ўйнаш жуда қийин бўляпти"  2 19:59ФИФА ЖЧ-2030ни 64 жамоагача кенгайтиришни режалаштирмаяпти  5 19:29"Рома"нинг 100 дан ортиқ қуролланган мухлислари Ниццада қўлга олинди  0 18:58"Ливерпуль" 35 млн. еврога сотиб олган ҳимоячи бу йил бошқа майдонга туша олмайди  0 18:36Футзал. Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси баҳси учун таркиблар маълум бўлди  17 18:25Пролига. "Жайхун" - "Олимпик-Mobiuz" 3:2  2 17:51ФИФАда ЖЧ-2030ни 64 та жамоагача кенгайтириш масаласи кўриб чиқилди  13 17:28Жиру Дембеле ҳақида: "Терма жамоада у "Олтин тўп" эгаси бўлиши мумкин деб ўйламаганман"  0 16:00Миржалол Қосимов ҳеч қачон "Андижон"га ютқазмаган   15 14:54"Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин "Нефтчи"да битта йўқотиш  3 14:40"Навбаҳор"га 3 та гол урган "Бухоро" футболчиси кейинги турда майдонга тушмайди  4 14:28"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  21 14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  5 13:31Гол уриб, қизил карточка олган Экитике кечирим сўради  2 12:51Моуринью "Риу Аве" билан 1:1 ҳақида: "Бош ҳакамда ирода йўқ"  10

Музаффар Абдуллаев: “Суперлигада қолиш учун охиригача курашамиз” Янгиликлар

Музаффар Абдуллаев: “Суперлигада қолиш учун охиригача курашамиз”

Суперлига 23-туридан ўрин олган “Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” (2:1) учрашувидан кейин мезбонлар дарвозабони Музаффар Абдуллаев фикрларига қулоқ тутдик.

Айтиш керакки, қўқонликлар ниҳоят 23-турда ғалаба қозониб, бир поғона тепага юқорилашга эришди. 

- “Сўғдиёна” билан ўйиндан кейинги таассуротлар билан ўртоқлашсангиз....

- Биз ҳар бир учрашувга яхши тайёргарлик кўрамиз. Жумладан, “Сўғдиёна”га қарши ҳам астойдил тайёрландик. Чунки рақиб кучли ва охирги турлардаги муваффақиятсизликлардан кейин янада кучлироқ тўп тепишини билардик. Бу ўйинга омадимиз келди. Аввалги баҳсларимиз ҳисобда олдинда бўлсакда, охирида мағлуб бўлдик. Айрим ҳолатларда дуранг ўйнаб келаётгандик. “Сўғдиёна” билан баҳсда эса омад биз томонда бўлди ва муҳим бўлган ғалабани қўлга киритдик. 


- Cизнингча, ғалаба ниманинг эвазига қўлга киритилди?

- Ўзимизга бўлган ишонч юқорлиги ғалабамизга сабаб бўлди. Ўйин якунига қадар йигитлар охиригача курашдик. Аҳиллигимиз самараси билан муваффақият қозондик. 


- Жамоанинг жорий мавсумдаги омадсизликларига нима сабаб бўлди?

- Чиндан ҳам “Қўқон-1912” учун мавсум омадсиз келди. Охирги 4-5 йил давомида жамоа бунчалик қийинчиликка дуч келмаган. Юқори ўринлар учун курашиб келгандик. Тўғриси, жорий мавсум кўп баҳсларда омадимиз келмади. Керагидан ортиқ очколарни қўлдан чиқардик. Бу эса турнир жадвалида пасайиш кетишимизга сабаб бўлди. 


- Жамоа хавфли зонада жой эгаллаган. Суперлигада қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Суперлигада қолиш учун охиригача курашамиз. Олдинда турган баҳсларимизда муваффақият қозонишга интиламиз. Жамоамиз мухлисларини қувонтириш учун ҳам таслим бўлмаймиз. Ишонаманки, биз вазифани бажара оламиз. 


- Якунига етаётган мавсум сиз учун қандай кечмоқда?

- Аввалги мавсумларда ўз дарвозамиздан кам тўп олиб чиқардик. Бу йил эса аксинча бўлмоқда. Кўп тўп олиб чиқмоқдамиз. Албатта, бу дарвозабонлар учун яхши ҳолат эмас. Шахсан мен ҳам кўп ўйинларимдан қониқиш ҳосил қилмадим. Айтайлик, 70-80 фоизга кўнглим тўлди холос.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика