UZ

Сўнгги янгиликлар

08:20МЛС. "Интер Майами" мағлубиятга учради, Мессининг голли серияси якунланди  0 08:00Неймарнинг голи "Сантос"га ғалаба келтирди, "Фламенго"нинг ғалабали серияси тўхтади  0 07:30"Нефтчи" мураббийи клубни тарк этди   2 01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  13 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  8 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  2 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  85 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  4 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1

Мухтор Қурбонов: "Мақсадимиз "Шўртан"нинг олдинги қаддини ростлаш" Янгиликлар

Мухтор Қурбонов: "Мақсадимиз "Шўртан"нинг олдинги қаддини ростлаш"

Ўтган мавсум "Шўртан"ни кучлилар сафига олиб чиққан Мухтор Қурбонов бу йил мураббий сифатида элитада дебют мавсумини ўтказади.
Аниқроғи бугун Қурбонов учун расмий баҳслар бошланади. "Нефтчи"га қарши баҳс олдидан ғузорликларнинг мураббийини суҳбатга тортдик.

- Мамлакатимизда навбатдаги миллий чемпионат ўйинлари бошланди. Жорий мавсумдан мураббий сифатида нима кутяпсиз?
- Ўзингизга яхши маълумки, бу йил олий лигада 16та жамоа иштирок этади. Бу эса қизиқишни янада оширади. Футболчилар ҳам кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлади. Рақобат кучайиши табиий. Бундан ташқари халқаро майдонларда тўртта жамоамиз ўйнамоқда. Албатта бу ички чемпионатимиз савиясини ошишида хизмат қилади. Бундан  миллий ва бошқа ёшдаги терма жамоаларимиз ҳам ютади.
 
- Жамоангизни янги мавсумга қай тариқа тайёрлай олдим деб ўйласиз? Умуман таркибдан кўнгил тўқми?
- Ўйлайманки мавсумга тайёргарлик яхши бўлди ва биз тайёрмиз. Кўзлаган мақсадга эришдик. Қишки йиғинлар чоғида ўзимиз режалаштирган назорат ўйинлари ва бошқа юмушларни тўлиғича бажардик. Трансфер жараёнида ўзи таркибда кўришни истаган футболчиларни қўлга кирита олдик. Шунингдек сафимизга янги келиб қўшилган ўйинчилар бир-бири билан ҳудди ака-укадек бўлиб кетди. Футболда бу жуда муҳимдир. Бошқача айтганда таркиб борасида кўнгил тўқ. Курашчан жамоани шакллантири олдик деб ўйлайман.

- Бу йил мураббий сифатида олий лигада дебют мавсумингизни ўтказасиз. Бунга қандай ҳозирлик кўрдингиз? Қандайдир ҳавотир ёки хадик йўқми?
- Ўтган мавсум биринчи лигада бош мураббий бўлиб ишладим. Мана бу йил олий лигада дебют қилишга яқин турибман. Албатта лигалар ўртасида фарқ катта. Сўз билан ифодалаб бера олмайдиган қандайдир ҳаяжон бор. Лекин ҳадиксираш йўқ. Негаки бу йилги йиғилган таркибимиз билан мавсумни кўнгилдагидек ўтказишимизга ишонаман.

- Жамоага яратиб берилаётган шароитлар хусусида нима дейсиз?
- Клубимиз раҳбари Облаёр ака Расуловга ва бош ҳомийимизга бу борада бутун жамоамиз номидан миннатдорчилик билдираман. Мавсумга муносиб тайёргарлик кўришимиз учун барча шарт-шароитлар муҳайё этилди. Бугунги кунда айтарли муаммо йўқ.

- Дебют мавсумингиз олдидан мухлисларга нима деган бўлардингиз?
- Мақсадимиз ғузорлик мухлисларни мазмунли ўйинлар орқали хурсанд қилиш. Ўйламанки йигитлар буни уддасидан чиқади. Олий лигада гранд клублар қаторига қўшилиш ва "Шўртан"нинг олдинги қаддини ростлаш асосий мақсадларимиздан биридир.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика