UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  0 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  5 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  0 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  3 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  28 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  7 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  4 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  12 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  26 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  14 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  47

Мухтор Қурбонов: "Биринчи босқичда ҳаммаси режадагидек кечди" Янгиликлар

Мухтор Қурбонов: "Биринчи босқичда ҳаммаси режадагидек кечди"

Ўз олдига яна кучлилар сафига чиқишни асосий мақсадлардан бири сифатида қўйган "Шўртан" ушбу вазифани деярли 60-70 фоизга уддалаб бўлди.
Сабаби биринчи босқичда умуман мағлубиятга учрамаган ғузорликлар ғарб минтақасида етакчилик қилиш билан бирга, рақибларини кўп бор йирик ҳисобларда мағлубиятга учрата олди. Бу эса жамоанинг элитага чиқиш имкониятини бирмунча ошириб юборди. 22 июлдан йиғинни бошлаган "Шўртан" иккинчи босқичга ҳам астойдил тайёргарлик кўрмоқчи. Бу ҳақда бош мураббий Мухтор Қурбонов билан суҳбатлашганимизда, айтиб ўтди.

- Мухтор ака, бошқарувингиздаги "Шўртан" биринчи босқични аъло даражада якунлади. Бирорта ҳам мағлубиятга учрамаган жамоа табиийки ўз-ўзидан турнир жадвалида карвонбошчликни ўз қўлига олди. Айтингчи биринчи босқичдаги иштирокинглардан шахсан ўзингизни ҳам кўнглингиз тўлдими?
- Ҳа, биринчи босқич режа асосида ўтди. Биз ўйлаган барча ишларимизни амалга ошира олдик. Лекин бу билан камчиликларимиз йўқ дея олмайман. Ҳали қилиниши керак бўлган ишлар ҳам бор. Давралар оралиғида ушбу муаммоларни бартараф этишга уринамиз.

- Жамоангизни мағлубиятсиз ўтказган биринчи давраси нима билан боғлиқ? "Шўртан" ҳақиқатдан ҳам кучлими ёки унинг рақиблари кучсизми?
- Биласизми, бунга икки хил манода қараш мумкин. "Ғарб" минтақасидаги жамоаларни камситиб, уларни чиндан ҳам кучсиз деб бўлмайди. Эътибор берган бўлсангиз, ўз майдонимиздаги учрашувларда йирик ғалабаларимиз сони кўп бўлди. Сафарда эса аксинча гарчи ғалаба қозонган бўлсакда, бунга жуда қийин эришдик. Сабаби шуки, майдонларнинг холати ўзимизнинг майдонимиз сингари сифати зўр эмас. Ғузорда футбол ўйнаш учун майдоннинг холатини идеал кўришга келтиришган. Бунинг учун маъмуриятга миннатдорчилик билдириб ўтаман. Шунинг учун ҳам уй баҳсларимизда ўзимиз хоҳлаган ўйинни намойиш этмоқдамиз. Сафардаги учрашувларда эса кўпроқ бу нарса бизга муаммо туғдирмоқда. Қолаверса тан олиш керак, "Шўртан"нинг таркиби бошқаларга нисбатан кучли. Мавсум бошида биринчи лига савиясида тажрибали бўлган ўйинчилар билан таркибни кучайтиргандик.

- Нима деб ўйлайсиз, иккинчи даврада ҳам "Шўртан" ўзини кўрсата оладими?
- Энди кучли жамоалар сараланиб, жиддий кураш кечиши аниқ. Олдимизга қўйилган вазифани уддалаш учун бор кучни ишга соламиз. Иккинчи босқичда бизга қийинчилик туғдириши мумкин бўлган жамоалар кўп. Буни ҳозир яхши тушуниб турибман. Ўз навбатида биз ҳам давралар оралиғида тайёргарликни янада кучайтирамиз.

- Иккинчи босқич арафасида қайси чизиқларни қўшимча футболчи жалб этишни режалаштиргансиз?
- Агар имкони бўлса, ҳужум чизиғидаги рақобатни янада кучайтиришимиз керак. Шунингдек марказий ярим ҳимояда ўйинни ўз қўлига ола биладиган етакчи ўйинчига мухтожмиз. Бироқ ҳозир бундай футболчилар йўқ.


Исломбек РУСТАМБЕКОВ суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика