

Баҳс 2:1 ҳисобида "Гамбург" ғалабаси билан якунланди, аммо жамоа турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб, Германиянинг иккинчи даражали лигасига тушиб кетди. Бундан ғазабланган ишқибозлар баҳс якунланишига бир неча дақиқа қолганида пиротехника воситаларини ишга солиб, майдонга тушишга ҳаракат қилишди. Натижада маҳаллий полиция ва стадион хавфсизлик хизмати ишга киришди. Ўйин тахминан 10 дақиқа тўхтаб қолди.









"Гамбург" 1963 йилдан бери Германия чемпионатининг барча мавсумларида ўйнаган ягона клуб эди. "Фолькспаркштадион" стадионида жамоанинг Германия олий лигасида ўтказган вақтини кўрсатувчи соат ўрнатилган эди. Клуб лигани тарк этганидан сўнг, соат 54 йил, 261 кун 36 дақиқа ва 11 сонияда тўхтади.
TAS-IX



