

Майдонга тушган ишқибоз, "шаҳарликлар" ҳужумчиси Серхио Агуэрони қучоқлаб, у билан селфи тушишга муваффақ бўлди. Кейинроқ хавфсизлик хизмати вакиллари уни майдондан олиб чиқиб кетишди.


"Манчестер Сити" меҳмонда 6:0 ҳисобида ғалабага эришди, аргентиналик эса хет-трик қайд этиб, ушбу клубдаги голлари сонини 175тага етказиб олди.



