UZ

Сўнгги янгиликлар

23:31ПСЖ Месси билан музокараларни бошлашга тайёр   0 23:12Расман: Лионель Месси "Барселона"дан кетди   75 22:50"Шўртан"да мукофот пуллари бўладими? Асрор Алиқулов иштирокидаги матбуот анжумани  2 22:31Месси "Барселона" билан янги шартнома имзоламайди (Marca)  47 22:12"Ливерпуль" Шакирига нарх белгилади  0 21:53Умтитининг агентлари "Барселона" вакиллари билан кўришади  14 21:34Манба: Грилиш "Манчестер Сити" билан шартнома тузди  5 21:16Хитой. Достон Турсунов жамоаасида ғалаба, Одил Аҳмедов клубида мағлубият  3 20:52"Реал Сосьедад" Кубони ижарага олишга яқин  1 20:30"Интер" Лукакуга яна икки ўринбосар топиб қўйди  7 20:11"Тоттенхэм" устози Кейн билан боғлиқ ҳолат ҳақида нималар деди?  1 19:55"Монако" нидерландиялик форвардни сотиб олди  0 19:52Olamsport: Олимпиададаги Ўзбекистон терма жамоаси сафида ўзгариш, эркин курашчимиз бронза учун курашади  0 19:30Про лига. "Динамо" Ғузорда ғалаба қозонди ва биринчи ўринга чиқиб олди  10 19:26Михаэль Баллакнинг ўғли ЙТҲ туфайли вафот этди  9

Мутолаа учун. Эриксенни қутқарган қаҳрамон Янгиликлар

Мутолаа учун. Эриксенни қутқарган қаҳрамон

Эриксен ҳушидан кетганидан кейин Дания терма жамоаси шифокорлари ўзларини йўқотиб қўйдилар. Футболчининг ҳаётини реаниматолог сақлаб қолди.

Танишинг, қуйида расми келтирилган инсон Йенс Кляйнфельд – Кристиан Эриксен қутқарувида энг катта фаоллик кўрсатган шифокор. Айнан у футболчининг юрак уришини қайтa ишга туширган ва биринчи бўлиб ўзига келган Кристиан билан гаплашган.

Кляйнфельднинг спорт тиббиётидаги ютуқлари:

Кляйнфельд – анестезия, шошилинч ёрдам ва интенсив терапия соҳасидаги немис мутахассиси. У бир нечта миллий ва халқаро спорт ассоциацияларида шифокор бўлиб ишлайди.

- Жаҳон футболидаги допинг назорати тадбирларида қатнашади;

- Халқаро спорт тадбирларида тиббий уюшмани ташкил этиш ишларига бир неча марта жавобгар бўлган;

- Халқаро спорт ассоциациясининг антидопинг бўйича экспертлар гуруҳи аъзоси, допинг назорати тизимини ривожлантириш ва такомиллаштиришда бевосита иштирок этади.

Ҳодиса мутахассиснинг кўзи билан: Эриксен дефибриллятор зарба(разряд)лари орқали қутқарилди, даниялик шифокорлар воқеа кўламини тушунмадилар

Кляйнфельд ўйиндан бир соат олдин Копенгагендаги машғулотларга келган. У каби мутахассисларни эҳтимол, футболчиларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун махсус ўқитишган. Қарангки, шундай ҳолат рўй берди.

Йенс машғулот тугагандан сўнг "Паркен" стадиони трибунасидан жой олди:

"Мен воқеа содир бўлган жойнинг тўғрисида, қарама-қарши томонида ўтирган эдим. Биринчи у ерда жиддий нарса содир бўлган деб ўйламаган эдим. Аммо, кейин Дания терма жамоаси шифокорларининг реакциясини кўргач, бу оддий жароҳат эмаслигини англадим", – дейди доктор "Funke"га берган интервьюсида. 

Шундан сўнг Кляйнфельд ёрдам учун майдонга югурди - бу ҳолатда унинг тажрибаси ҳамкасбларига катта ёрдам берди:

"Футболчилар бошларини ушлаб туришарди. Мен бригадага майдонга чопиш учун ишора қилдим. Уларнинг ёнида дефибриллятор бор эди". Кейин олдимда ўтирган ҳамкасбларимга: "Биз ҳаракат қилишимиз керак", – дедим.

Кляйнфельд Кристиан томон югурганида унинг жамоаси аллақачон юрак массажини бошлаган ва электродларни Кристианнинг танасига улаб, дефибрилляторни тайёрлаганди:

"Биз унга зарба(разряд)лар бердик ва массажни давом эттирдик. Бир соат олдинги машғулотда қилганларимиз нажот топишда ҳал қилувчи рол ўйнади".

Дания терма жамоасининг тиббий жамоаси бундай вазиятда қандай ҳаракат қилишни тушунмадилар:

"Даниялик шифокорлар воқеа кўламини дарҳол англамадилар. Бундай дақиқаларда сиз тез ҳаракат қилишингиз керак, аммо мен уларни айблай олмайман: улар бутунлай бошқа жароҳатлар билан банд бўладилар ва юрак хуружини дарҳол тушуниб етишлари қийин. Мен буни биринчи марта Эриксеннинг тилини тортиб олишга уринишаётганида тушундим. Инсон ҳаётини бу тарзда сақлаб қолишнинг иложи йўқ".

Эриксен қутқариб қолинишида дефибриллятор муҳим рол ўйнади.

"Агар сиз дастлабки икки дақиқада беморни дефибриллятор билан таъминласангиз, уларнинг тирик қолиш эҳтимоли 90%ни ташкил қилади. Ҳар бир тўхташ дақиқаси уларни яна 10%га камайтиради. Тезкорлик – асосий нуқта. Эриксен элеткрошокни 2-3 дақиқа кутиб турди, шунинг учун у тирик қолиш учун барча имкониятларга эга эди", – деди Кляйнфельд.

Тез орада Кристиан ҳушига келди. Шифокор ушбу дақиқани жуда яхши эслайди:

"Мен ундан инглиз тилида сўрадим: "Сен биз билан биргамисан?". У "Ҳа мен шу ердаман", деб жавоб берди. Кейин қўшимча қилди: "Жин урсин, мен эндигина 29 ёшга тўлдим". Мен унга ҳозир ҳаммаси яхши эканлигини айтдим, у буни тушунди ва қўлини кўкрагига қўйди".

Дефибриллятор ва тиббий машғулотлар – Кристиан Эриксеннинг ҳаётга қайтганининг иккита асосий калитидир.

Ҳеч шубҳа йўқки, ушбу қутқарув – Евро-2020'нинг энг муҳим воқеаси.

Шерзод Нурматов таржимаси.

Рейтинг: +46   

Фикрлар

+5   
21 июн 19:10:01
Doctor_Lutfullaev
Eng avvalo hammasi Allohdan doktorlar ham bir sababchi bo'ladi. Shunaqa payt doktorlarning o'rni bilinib ko'klarga ko'tariladi boshqa payt hech kim eslameydi ham. Bizda doktorlarga juda xunuk muomala qilinadi huddiki uni o'sha doktor kasal qilib qo'ygandek hammaning o'ziga insof bersin. (Futboldan chetlashib ketganim uchun uzur) hammaga sog'liq tileyman.
+5   
21 июн 18:41:46
BarsCity
Respekt
+2   
21 июн 22:21:29
Барселона™
Мехриддин Абдурахмонов фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Укам кузга еш келиши осон булмайди. Сиз хам ешингиз катта булса, хает иссик-совукларини таьтисангиз. Футболни тушунишимизни сизни гапингиз Билан хал булмайди . Бу гапни уз тенгкурларингизга айтасиз , оммага эмас.
Жуда тогри ездиз йигламаган одамни бу еш бола кинконгга чикариб койди. Сизгая менгаям - босиб ташлабди.
+2   
21 июн 22:02:33
Барселона™
m.homidov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bu yig'loqilik emas shunchaki insoniylik. Bu esa hammaga ham berilmagan
Инсонийликни коз еш билан исфотлаш шартми?
+2   
21 июн 20:48:19
Эркинжон Жон
Таржимон молодец сизга
+2   
21 июн 20:22:14
ishonch
Докторларни сабабчи қилган Оллоҳга чексиз ҳамдлар бўлсин, илмли шифокорларни умри узоқ бўлсин, илмига илм қўшилсин, Яратганни ўзи уларни асрасин. Докторларга шарафлар бўлсин.
+2   
21 июн 19:32:03
Badjio
Гап йук бу мехнати билан бу доктор бир инсони умрини саклаб колди,яхшиямки трибунадан Эриксинни олдига келаётганида курикчилар тухтатиб комапти бумасам ахвол чаток булиши мумкин
+2   
21 июн 19:05:13
Qunduz amaki 0717
Шў инсонга Евро 2020 халоскори деган орден бериш керак
+2   
21 июн 18:40:43
Izzatbek Karimov
Agar siz buni òqib kozizga yosh kelmagan bolsa siz chindan fudbol muhlisii emassiz. !
Qoyil shunchaki respect !
+1   
22 июн 11:50:26
Jons
Бу шифокорни ўша вақтда ўша ерда бўлиши ва бир неча соат олдин худди шундай машғулот ўтказганлиги бу- Оллоҳнинг қадари, яъни тақдири, тақдир бу -Оллоҳнинг бўладиган нарсалани олдиндан билишидир фикри ожизимча. Оллоҳим ўзингга шукур.
+1   
22 июн 00:47:48
Барселона™
Doctor_Lutfullaev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bo'lsa bordiz. Bir yuzer aytkanidey bundaylar har joyda bor lekin bu degani hamma doktorlarga itga qilgandey muomala qilish kerak degani emas! Ishonavering yosh bo'lsamda kichik faoliyatim davomida juda sovuq muomalaga duch keldim (hamkasblarimga qilingan) bunday inson va muomalalar har qanday odamni hafsalasini pir qilishi bor gap
Сиз доктор болганиз учун емон тегкан болиши мумкун, лекин хакикаттан купчилигингиз пулни кули боп колгансиз. Бой билан камбагал бир палатада рянимацияда етса бойга караб камбагални дорисини келишини кутиб олиб кетади камбагал. Пули екга жавобам бермайсиз факат у екдан буекка югиртирганиз югуртирган
+1   
21 июн 22:39:07
Muhammadiy Salimov
Doctor_Lutfullaev фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Eng avvalo hammasi Allohdan doktorlar ham bir sababchi bo'ladi. Shunaqa payt doktorlarning o'rni bilinib ko'klarga ko'tariladi boshqa payt hech kim eslameydi ham. Bizda doktorlarga juda xunuk muomala qilinadi huddiki uni o'sha doktor kasal qilib qo'ygandek hammaning o'ziga insof bersin. (Futboldan chetlashib ketganim uchun uzur) hammaga sog'liq tileyman.
Hafa bo'lmang-ku lekin bizda ayrim doktorlar juda kaltakbop
+1   
21 июн 19:38:08
Мехриддин Абдурахмонов
Izzatbek Karimov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Agar siz buni òqib kozizga yosh kelmagan bolsa siz chindan fudbol muhlisii emassiz. ! Qoyil shunchaki respect !
Укам кузга еш келиши осон булмайди. Сиз хам ешингиз катта булса, хает иссик-совукларини таьтисангиз. Футболни тушунишимизни сизни гапингиз Билан хал булмайди . Бу гапни уз тенгкурларингизга айтасиз , оммага эмас.
+1   
21 июн 19:38:00
m.homidov
Барселона™ фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Хамаям йиглоки эмас
Bu yig'loqilik emas shunchaki insoniylik. Bu esa hammaga ham berilmagan
+1   
21 июн 19:01:53
Sardor
Nodir Ashrapov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
bizzi ayrim wifokorlarimiz sog odamiyam yo nogiron yoki olddirvoriwadi)))))))))))))))
Nega qanaqa xabar chiqsayam bizni shifokorolar, bizni futbolchilarni yomonlayverasilar. Hamma joyda bor unaqa shifokorlar. Faqat o'z hamyurtlarini yomonlayverish to'g'ri emas
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика