

Олдинроқ республика раҳбари Рамзад Қодиров Чеченистонда мундиал учрашувларини ўтказмоқчи эканлигини айтганди.
"Қодировни сўзларига тушунмадим. Мендан эмас, ундан сўранг. 2010 йил 2 декабрь куни ФИФА мундиални Россиянинг 11 та шаҳарида ўтказишга имкон берган эди. Бу шаҳарлар тайёрланяпти.
Бошқачасига қандай бўлишини билмайман. Бунинг имкони йўқ! Аммо Чеченистон мундиалга тайёргарлик кўриш программасига қўшилган. Биз уларга бир жамоани ўша ерда яшаши учун имконият бердик. Бизга 64 база таклиф қилинган, 32 та терма жамоа яшайди. Агар улардан бири ўша ерда яшаса, биз қарши бўлмаймиз" - дейди Мутко.



