UZ

Сўнгги янгиликлар

18:10ҚПЛ. "Турон" "Қайсар" меҳмони бўлмоқда, меҳмонлар сафида уч ўзбекистонлик ўйинни асосий таркибда бошлади (онлайн ҳисоб)  0 17:45Про лига. Бугун 6-тур ўйинлари бўлиб ўтмоқда.  0 16:27Родриго Лондон клубига ўтиши мумкин  7 15:55Жек Грилиш А Серияга кўчиб ўтиши мумкин  0 15:22"Наполи" "Арсенал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:51Рэшфорд "Барселона"га ўтиш учун маошини пасайтириши мумкин  4 14:22"Милан" "Манчестер Сити"нинг Рейндерс бўйича таклифини рад этди  3 13:58АПЛ клуби ёзги трансферлар ойнасида 180 миллион евро сарфлашга тайёр  1 13:30Ди Мария "Бенфика"ни тарк этмоқчи  0 13:04Де Брюйне фаолиятини АПЛнинг бошқа клубида давом эттиришини истисно қилмади  2 12:38"Реал" футболчиси тез орада фаолиятини якунлашини маълум қилди  6 12:11Сане АПЛ клубига текинга ўтиши мумкин. "Бавария" вингерининг қиз дўсти Англияга қайтишни истамоқда  9 11:44"Динамо" футболчилари "Бухоро"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди?  0 11:32"Реал" сотиб юборган футболчисини қайта харид қилиши мумкин  17 11:15"Бухоро" футболчилари "Динамо"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди?  0

Мустафо Байрамов: "Ҳоким кубоги" мавсумолди тайёргарлик учун яхши турнир" Янгиликлар

Мустафо Байрамов: "Ҳоким кубоги" мавсумолди тайёргарлик учун яхши турнир"

Хабарингиз бор, айни кунларда Фарғонада "Ҳоким кубоги-2023" халқаро футбол мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Сайтимиз мухбири бугун бўлиб ўтган "Навбаҳор" U-21 - “Турон" U-21 (2:1) учрашувидан сўнг наманганликлар техник директори Мустафо Байрамовнинг фикрлари билан қизиқди.

"Ҳоким кубоги" мусобақасида турли ёшдаги жамоаларимиз мунтазам иштирок этиб келишади. Бу мусобақа мавсумолди тайёргарлик вазифасини ўтаб берувчи яхши турнир. "Ҳоким кубоги" мусобақасига Алишер Маҳмудов бош мураббийлигидаги "Навбаҳор" U-21 жамоамиз иштирок этмоқда.

Ёшлар жамоаларимиз олдидаги вазифа клубимизнинг асосий таркиб жамоаси учун муносиб футболчиларни етказиб беришдан иборат. Айтиб ўтганимдек, U-21 жамоамизда Алишер Маҳмудов бош мураббий сифатида ишлаб келмоқда. U-19 жамоамизда тажрибали мутахассис Усмон Асқаралиев ишлаб келмоқда. Шунингдек, Аъзам Режабалиев ҳам ёшлар жамоамизда фаолият олиб боради.

"Навбаҳор" қайси мусобақада иштирок этмасин, ҳар доим ўз олдига юқори мақсадларни қўйиб келади. Бу клубда 17 йил ўйнаганман, мана куни келиб техник директор вазифасида ишлаб келаяпман. Биз барчамиз "Навбаҳор"да эканимиздан, шу жамоада меҳнат қилаётганимиздан фахрланамиз" - дейди Мустафо Байрамов.

Маълумот учун, 17 йил "Навбаҳор"да ўйнаган Мустафо Байрамов жами 7 йил давомида жамоа сардори бўлган. Шу йиллар мобайнида жами 600 та ўйинда майдонга тушган.

Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика