UZ

Сўнгги янгиликлар

23:28Араухо "Барселона" машғулотларига қайтди. Ҳимоячи психологик муаммолар сабаб танаффус олганди  0 22:54БАА. Отабек Шукуров голли пас берди, Мозговой захирадан ўйинга қўшилди, уларнинг жамоаси ғалабага эришди  0 22:31"Нефтчи" Championat.asia да чиққан хабарга муносабат билдирди   6 21:43Аморим МЮ схемаси ўзгариши ҳақида: "Қарор ОАВ босими туфайли қабул қилинмади. Агар футболчилар тизимни матбуот сабаб ўзгартирдим деб ҳисоблашса, бу мураббий учун якун демакдир"  0 21:08"Фенербахче" Нкункуни сотиб олиши мумкин  0 20:23Сунатилло Абдуллажонов - "Сурхон" футболчиси  0 19:55"Бунёдкор" стадионида йил якунига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди  3 19:29Ринкон: "Винисиус билан "Реал" ўз йўлидан адашди"  3 19:17Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  21 19:07Эшитдик-да! "Сўғдиёна" футболчиси "Навбаҳор"га ўтди  4 18:51ФИФА ЖЧ-2026 чипталарига бўлган талаб бўйича рекорд ўрнатилганини маълум қилди  3 18:25Вадим Абрамов: "Биз биринчи ўринни эгаллашимиз ҳам мумкин эди"  10 17:55Кроос Марокаш терма жамоасини ЖЧ-2026 фаворитлари қаторига қўшди  1 17:26"Нефтчи" аъзоларига чемпионлик учун iPhone совға қилинди  10 16:58"Наполи" "Реал" футболчисини ижарага олиш имконияти билан қизиқди, аммо рад жавобини олди  0

Мустафо Байрамов: “Ҳимоядаги хатоларимиз қимматга тушди” Янгиликлар

Мустафо Байрамов: “Ҳимоядаги хатоларимиз қимматга тушди”

“Навбаҳор” – “Бунёдкор” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етгач “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи вазифасини бажарувчи Мустафо Байрамов ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди:

- Ўйинни ёмон бошламаганди. Кейинчалик эса ишларимиз юришмади. Аслини олганда йигитлар учрашувда фақат ғалаба қозонишни ният қилишганди. Ҳар бир ўйиндаги шиоримиз фақат ютуқ учун майдонга тушиш саналади. Бугунги кунда “Бунёдкор” чемпионатимизнинг етакчи жамоаларидан бири саналади. Шунга қарамай рақибга муносиб тарзда қаршилик кўрсатишга интилдик. Лекин, якунда ижобий натижани қўлга кирита олмадик. Бугунги учрашувда жароҳат ва дисквалификация туфайли икки нафар қанот ҳимоячиларимиз Обид Жўрабоев ҳамда Тоҳир Шамсиддиновнинг хизматларидан фойдалана олмадик. Айнан шу йўқотишлар ҳам ўйинда бизни зараримизга ишлади.

Ҳимояда йўл қўйган хатоларимиз қимматга тушди. Мисол учун ҳисоб 1:1 бўлиб турган вазиятда чап қанот ҳимоячимизнинг хатоси натижани ўзгаришига олиб келди. Йигитлар бугун қўлларидан келганича ижобий натижа учун интилишди. Шу сабабли уларга ортиқча эътирозлар йўқ. “Бунёдкор” кучли рақиб бўлишига қарамай рақиб дарвозаси олдида хавфли вазиятларни содир эта олдик. Пишур икки бор, Раҳматуллаев қулай имкониятлардан фойдалана олишмади. Хатолар устида ишлаб, биринчи давранинг сўнгги учрашувида ғалаба учун майдонга тушамиз, - дейди Байрамов.


"Навбаҳор" матбуот хизмати

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика