Муса мавсум якунланганидан сўнг ЦСКА билан келажагини муҳокама қилади
Aslanov Jasurbek
17 май 2016
ЦСКА ҳужумчиси Аҳмед Муса жорий мавсум охирида клуб раҳбарияти билан келажаги борасида суҳбатлашади.
Олдинроқ футболчи "Лестер Сити"га ўтиши мумкинлигини айтган эди. Бундан ташқари, ҳужумчига "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" қизиқаётгани ҳақида миш-мишлар бор.
Муса жорий мавсумда РФПЛнинг 29 учрашувида 13 та гол урди ва 5 та голли пас берди.