

"Биринчи профессионал шартномам "Локомотив"да бўлган. 2010 йил "Локомотив" ўринбосарлар жамоасига кўрикка келганман. Ўшанда мени ёшликдаги мураббийим Григорий Розиев тавсия қилганди. Кўрикдан ўтиб, "Локомотив" ўринбосарлари билан шартнома имзолаганман. Ўша йиллари катта футболчи бўлиш учун асосий қадамни ташлаганман. Бунинг учун отам, амаким ва ёшлигимдаги мураббийимдан бир умр миннатдорман", - деди Муроджон Тошматов.


