

2017 йилда мухлисларимиз бир қатор тарихий воқеалар гувоҳ бўлишмоқда.
Жорий йилда жамоамиз Қўқон футболи тарихига янги саҳифаларни очиб бермоқда. Бухорода ўйинда жамоамиз Олий лигадаги 368-учрашувни ўтказди. “Навбаҳор” билан бўлиб ўтган баҳсда Олий лигадаги юбилей 450-очко қўлга киритилган бўлса, навбатдаги беллашувда яна битта тарихий воқеага гувоҳи бўлдик. Шу кунга қадар “Қўқон-1912” футболчилари чемпионат доирасидаги баҳсларда рақиблари дарвозасига 498 та гол киритишганди. Бухорода 500-довон ҳам забт этилди. Юбилей голга жамоамиз етакчиси Мурод Холмуҳаммедов муаллифлик қилди. Вакилларимизга навбатдаги ўйинларда омад тилаб қоламиз.




