Мурод Холмуҳаммедов "Қўқон-1912" рекордчисига айлана оладими?

Narzulla Saydullayev
31 авг 2020
"Қўқон-1912" Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Навбаҳор"га қарши баҳсда 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.

Ўйиндаги ягона голни қўқонликлар ҳимоячиси Мурод Холмуҳаммедов пенальтидан урди. Шундай қилиб ҳимоячи "Қўқон-1912" сафида Ўзбекистон чемпионатида ўзининг 33-голини урди ва клуб тарихидаги тўпурарлар рўйхатида учинчи ўринга чиқиб олди.

"Қўқон-1912" таркибида чемпионат доирасида 40та гол урган Муҳиддин Абдувалиев бу борада мутлақ рекордчи ҳисобланади. Иккинчи ўриндаги Соли Қурбонов ҳисобида 34та гол мавжуд.

Ҳозир ўйнаётган футболчилардан Суҳроб Бердиев рўйхатда 7-ўринда бормоқда.

"Қўқон-1912" таркибида Ўзбекистон чемпионатида энг кўп гол урган футболчилар:
1.Муҳиддин Абдувалиев 40
2.Соли Қурбонов 34
3.Мурод Холмуҳаммедов 33
4.Рустам Абдуллаев 32
5.Ойдинбек Алиев 30
6.Зоҳид Нурматов 29
7.Суҳроб Бердиев 25
8.Носир Отақўзиев 24


Сизнингча Мурод Холмуҳаммедов "Қўқон-1912"да гол уриш бўйича биринчи ўринга чиқа оладими?



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia