Мурод Отажонов: “Йўқотилган очколар ўрнини кейинги учрашувларда тўлдиришимиз керак”

Narzulla Saydullayev
29 апр 2014
“Бухоро” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжумада “Бунёдкор” мураббийи Мурод Отажонов қатнашди.
- Учрашувни томоша қилиш учун стадионга жуда кўп мухлислар ташриф буюрди. Кўпчилик кўрди. Шу боисдан ҳам ўйин ҳақида тўхталиб ўтмоқчи эмасман. Осиё Чемпионлар лигасидаги сафар ўйинидаги ғалабадан сўнг Бухорога жуда яхши кайфиятда келгандик. Аммо кўп нарса ўзгариб кетди. Энди кейинги учрашувларга пухта тайёргарлик кўрамиз. Йўқотилган очколар ўрнини навбатдаги учрашувларда тўлдиришга ҳаракат қиламиз, - дейди Мурод Нодирович.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com