

Бу борада иккинчи томоннинг фикрини ҳам билишга уриндик. Фарғоналиклар устози ушбу холат бўйича қуйидагиларни таъкидлади.
- Тўғриси, бундай савияси паст инсон билан баҳслашишни истамайман. Боз устига матбуот орқали у билан ҳисоблашиб ўтиришни ўзимга эп кўрмайман. Ўша куни нима бўлганини Яратганнинг ўзи ҳам кўриб турди. Бу масалага бошқа тўхталишни истамасдим ва қисқача фикрим шундан иборат – дейди Мурод Исмоилов.



