

"Мен ҳақимда кўплаб миш-мишлар пайдо бўлмоқда. Агентим аниқ таклиф бўлиши билан қўнғироқ қилишини айтган эди, бироқ ҳозиргача бу содир бўлмади. Тез орада қўнғироқ бўлишига умид қиляпман. "Сампдория" билан шартномам бор. Келажакда нима бўлиши ҳақида ўйлаётганим йўқ" - дейди Мурьель.
Олдинроқ Мурьелга "Зенит" ва "Аталанта" қизиқиш билдираётгани эълон қилинган эди.
Сўнгги мавсум 26 ёшли ҳужумчи "Сампдория" сафида 33 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол урди ва 9 та голли пас берди.



