Мунтари ван Гинкелга жароҳат етказгани учун "Милан" томонидан жазоланиши мумкин

Aslanov Jasurbek
13 дек 2014
"Милан" ярим ҳимоячиси Салли Мунтари Марко ван Гинкелга жароҳат етказгани сабаб клуб томонидан жазо олиши мумкин.

Бу воқеа қизил-қораларнинг машғулотдаги икки томонлама футбол ўйнаётган пайтида юз берди. Тўқнашув натижасида ван Гинкел йилнинг охиригача сафдан чиқди.

Хабарларга кўра, "Милан"дагилар бу ҳолатдан норози ва футболчини жазолаш йўлларини кўриб чиқишмоқда.

Ван Гинкел "Челси"дан ижарага олинган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com