UZ

Сўнгги янгиликлар

08:25Sofascore. БААдаги "ўзбек дербиси"да Ғаниев ва Эркинов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:58Sofascore. Мавсумдаги сўнгги учрашувда Шомуродов неча баҳо олди?  2 07:30Суперлига. Бугун 11-тур якунланади  0 06:40Суперлига. "Навбаҳор" йирик ҳисобда зафар қучди, "Пахтакор" ва "Динамо" эса ўйиннинг охирги дақиқаларида уч очкони қўлга киритди  0 02:36ЖЧ-2026 саралаши. БАА Ўзбекистон ва Қирғизистонга қарши ўйинлар учун таркибини эълон қилди  10 02:29Баҳром Ҳайдаров: "Навбаҳор" каби жамоага қарши ўйинда 0:3 ҳисобидан кейин ўйинга қайта олиш жуда қийин"  1 02:25Ла Лига. "Барселона" мавсумдаги сўнгги ўйинда меҳмонда "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  10 02:11А Серия. "Рома" сўнгги турда "Торино"ни мағлуб этди, аммо параллель ўйинда "Юве" меҳмонда "Венеция"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўрин билан ЧЛга йўл олди  34 01:32Сергей Лушан: "Мен бу масалада ҳоким билан кўп гаплашганман. Буни аллақачон амалга ошириш керак эди"  2 01:11Гёкереш "Спортинг" ва Швеция сафида мавсумдаги 63-голини урди - бу сафар Португалия кубоги финалининг 100-дақиқасида пенальти орқали  0 00:53Камолиддин Тожиев: "Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Ўн нафар футболчимиз терма жамоаларга йўл олишади"  22 00:31Ҳаким Фузайлов: "Жамоам намойиш этган ўйиндан уялмайман"  5 00:24"Ливерпул"га АПЛ ғолиблиги учун кубокни қабул қилиб олди  9 23:32U-17 Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди. Ўзбекистон "J" гуруҳидан жой олди  22 23:14Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" меҳмонда сенсацион тарзда "Бешиктош"ни таслим этди, Алиқулов сўнгги дақиқаларда майдонга туширилди  0

⚡️ Мундиалгача. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар ТЖ сафида ЕЧЛ ғолиблари борлигини биласизми? Янгиликлар

⚡️ Мундиалгача. Ўзбекистон ногирон-ампутантлар ТЖ сафида ЕЧЛ ғолиблари борлигини биласизми?

Ўзбекистон ногирон-ампутантлар ТЖ Туркиядаги жаҳон чемпионатига тайёргарликнинг охирги босқичини Тошкентда ўтказмоқда.

Терманинг етакчи футболчиларидан бири бўлган Қудрат Худойқулов билан кичик суҳбат ўтказдик. Ҳужумчи амплуасида ҳаракат қиладиган футболчимиз 2021 йил ампутантлар ўртасида ташкил этилган Европа Чемпионлар Лигаси мусобақасида қатнашиб, “Шаҳинбей” (Туркия) клуби сафида чемпионликни қўлга киритган.

2021 йилги турнир Газиантеп шаҳрида бўлиб ўтган ва унда 5 та жамоа қатнашган. “Шаҳинбей” финалда Варшаванинг “Легия” жамоасини 3:1 ҳисобида таслим этишга эришганди.

Тактика ҳақида

“Ҳозирда 2 асосий ҳимоячимиз бор. Улардан умидимиз катта. Қийин бўлади, лекин чемпион бўлишга ҳаракат қиламиз. Энг қийин гуруҳга тушганмиз. Польша ва Испания кучли жамоалар, Африка вакили бўлган Танзания билан эса ўйнаса бўлади. Мусобақа мезбони Туркиядан ташқари, Польша, Бразилия ва Африкадан Либерияни фаворитлар қаторига қўйган бўлардим”

Туркия чемпионатига қандай йўл олиш мумкин?

“Мундиалда барча клублар футболчиларни кузатади. Ампутантлар футбол клублари ўртасидаги миллий биринчиликлар Европанинг 3 мамлакатида бор – Туркия, Польша ҳамда Англияда. Профессионал даражасидаги эса барибир Туркияда. 34 та клуб мавжуд – 14 таси Суперлига, 10 тадан биринчи ҳамда иккинчи лигаларда.

Ҳозирги клуби

“Айни вақт Анқаранинг “Отто” жамоаси аъзосиман. Университет қошида очилган ва юқори ўринлар учун курашади. Насиб бўлса, шу ердаги ўқишга кириш ниятим бор”.

Шунингдек, 2021 йил “Шаҳинбей” билан яна бир ҳамюртимиз Қудрат Тўрахўжаев ҳам ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритган. Унинг фикрлари билан ҳам қизиқдик.

“Дарвозабонлар бўйича мураббийимиз Зоҳид Тошхўжаев ҳисобланади. Бўлажак мундиал 3 нафар кипер билан йўл олмоқдамиз. Суннат, мен ва яна бир адашим Қудрат. Асосий таркиб аъзосиман. Агар қандайдир муаммолар юзага келса, захира дарвозабонларимиз ҳам жисмонан тайёр ҳолатда”.

Кумири

“Барча футболчиларнинг ўзи тақлид қиладиган севимли ўйинчилари бор. “Реал”га мухлисман, аммо Марк-Андре тер Штегеннинг ўйинларини эътироф этган бўлардим. Ҳақиқатан кучли дарвозабон”.

Гуруҳдаги рақибларнинг киперлари ҳақида

“2021 йил Туркияда легионер сифатида фаолият олиб бордим. “Шаҳинбей” жамоасига таклиф қилишди ва Чемпионлар Лигасида Польшанинг “Легия” клубига қарши тўқнаш келганмиз. Уларнинг кипери мамлакат терма жамоаси асосий дарвозабони ҳисобланади. Аммо Танзания ҳамда Испаниядаги ҳамкасбларим ҳақида маълумотга эга эмасман”.

Ҳозирги фаолияти

“Ўзбекистонда фаолиятимни давом эттирмоқдаман. Туркия клубларидан яна таклиф бўлиши эса Жаҳон чемпионатига боғлиқ. Мундиалларда клублар томонидан жуда кам ҳолатларда дарвозабонларга талаб бўлади. Туркиянинг ўзида ҳам етакчи клублар бор ва рақобат кучли. Қийин масала”.

Расмда: чапда - Қудрат Худойқулов, ўнгда - Қудрат Тўрахўжаев

Давоми бор...

Элдор Акмурзаев суҳбатлашди

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика