UZ

Сўнгги янгиликлар

15:05Икром Алибоев: "Ҳар ким кўрпани ўзи томонга тортаверса, у йиртилиб кетади"  4 14:04Хаби Алонсо: "Ҳар қандай жамоада энг муҳими – футболчилар"  0 13:00"Челси" Мареска истагандек ўйин кўрсата олди, "Барселона" эса ўзига ўхшамаяпти. Каталонияликларнинг "Стэмфорд Бридж"даги мағлубияти ҳақида  5 12:50Икром Алибоев: "Ўтган йили шунчалик умидсиз эдимки, футболга қандай қайтиш ҳаёлида юрдим"  9 12:43Илк бор Суперлига баҳсини аёл ҳакамлар жамоаси бошқаради  8 12:20Энцо Мареска: "Челси" 11га 11да ҳам яхши ўйнади. "Барса" тўпсиз ўзини яхши ҳис қилмайди"  12 11:36"Барселона" "Челси"га қарши сўнгги 10та ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонган  18 10:55"Шўртан" ҳимоячисига Суперлиганинг икки клубидан қизиқиш бор  2 10:29Суперлиганинг сўнгги турида ишловчи ҳакамлар маълум. Илк бор аёл ҳакам учрашувнинг бош ҳаками бўлади  3 10:08Эрон жамоаси Суперлиганинг энг яхши футболчиларидан бирини сотиб олиши мумкин  6 09:20"Челси"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг "Барселона" устози нималар деди?  17 08:52Элит ОЧЛ. 5-турдан сўнг иккита жамоа плей-офф йўлланмасини нақд қилди + турнир жадвали  19 08:26Гвардиола: "Мен ҳаддан ташқари ошириб юбордим"  12 08:00Sofascore. Ҳусанов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 07:33ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" Туркманистон чемпионига қарши майдонга тушади  13

"Кейинги Жаҳон чемпионатида бронзани олтинга айлантирамиз" — Ўзбекистон ампутантлар терма жамоасини кутиб олиш маросимидан репортаж+интервью Янгиликлар

"Кейинги Жаҳон чемпионатида бронзани олтинга айлантирамиз" — Ўзбекистон ампутантлар терма жамоасини кутиб олиш маросимидан репортаж+интервью

Хабарингиз бор, яқинда Туркия мамлакатида ампутантлар ўртасида 17-жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақада 24та жамоа ичида фахрли учинчи ўринни қўлга киритиб бронза медалларига эга чиққан ҳамюртларимиз кеча юртимизга қайтиб келди. Тантанали равишда кутиб олиш маросимида Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов, бош котиб Аваз Максумов ва мутасаддилар иштирок этиб терма жамоа аъзоларини мундиалдаги иштирок билан самимий қутлади. Шунингдек, футболчиларнинг яқинлари, ОАВ ва мухлислар ҳам ажойиб муҳит яратган ҳолда матонатли қаҳрамонларни кутиб олганини айтиш жоиз.


Абдужамил Шукуров (Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ўйновчи мураббийи): - Жаҳон чемпионатида кучли терма жамоалар йиғилганди. Шахсан ўзимга беш карра Жаҳон чемпиони бўлиш насиб қилган. Мундиалга 100тадан ошиқ давлатлар саралашдан ўтди. 24та жамоа ичида учинчи бўлиш ёмон натижа эмас. Ярим финалда мезбон Туркияга мағлуб бўлдик. Муҳими қуруқ қайтмадик. Агарда финалга чиққанимизда Анголани ютар эдик. Бунга ишончим комил эди. 

Кейинги Жаҳон чемпионатигача ёшларимиз етишиб чиқишсин. Улар ўсишга эришсин. Худо хоҳласа, президентимиз бошчилигида олтинчи маротаба Жаҳон чемпиони бўламиз. 


Қудрат Ҳудойқулов  (Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси футболчиси) - Кучли терма жамоалар билан беллашдик. Туркия ўзидаги мундиални нимадир қилиб бўлса ҳам олиши керак эди. Бронза медали билан халқимизни табриклаймиз. Жаҳон чемпионати 4 йилда бир маротаба бўлади. Шу боис боримизни бердик. 



Азизжон Азимов (Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси футболчиси) - Туркияда барчаси юқори даражада ташкиллаштирилди. Гап бўлиши мумкин эмас. Ҳамма жамоа ўзига яраша кучли эди. Мусобақанинг фойдали томони шунда бўлдики, ёшларимиз тажриба тўплашди. Чунки улар учун биринчи Жаҳон чемпионати эди. Кейинги турнирда бронзани олтинга айлантиришни мақсад қилдик. 

Италияга урилган голга келсак,  ўйин куни тушликда эгизак фарзандли бўлган эдим. Қўшалоқ байрам бўлди. Йигитлар билан бирга нишонладик.



Улуғбек Тошпўлатов (Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси футболчиси) - Фаолиятимдаги илк Жаҳон чемпионатида қатнашдим. Мураббийлар, устозларим ишонч билдириб олиб кетишди. Ҳали мактаб ўқувчисиман. Барча шароитларни яратиб берган раҳбарларимизга миннатдорчилик билдираман. Терма жамоамиз битта оила. Ёш бўлишимга қарамай ўз тажрибалари билан бўлишишди. Керакли тавсияларни бериб келишмоқда. 



ЖЧ-2022. Ўзбекистон Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси Гаитини мағлуб этиб, учинчи ўринни қўлга киритди

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика