UZ

Сўнгги янгиликлар

00:27АПЛ. "Ливерпуль" "Лидс"ни яна мағлуб эта олмади, дербида ҳам дуранг  6 00:13"Челси" бош мураббийлиги учун асосий номзод номи маълум бўлди  0 23:56"Челси" собиқ футболчиси: "Марескага ачиндим"  0 23:46АПЛ. "Сандерленд" - "Манчестер Сити", "Брентфорд" - "Тоттенхэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  3 23:31"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" футболчисини сотиб олмоқчи  3 23:11Муҳсин Муҳаммадиев вафот этди  11 22:58"Астон Вилла" Алиссон билан шартнома имзолади  1 22:27"Насаф" икки футболчиси билан ҳайрлашди  2 22:11"Бавария" посбони Англияда ўйнайди  0 21:51Гвардиоланинг ўрнида ким ишлайди?  0 21:15Эрон. "Истиқлол"да ғалаба, Ашурматовда автогол, Машарипов қайтди  9 20:50"Тоттенхэм" ҳужумчиси "Кристал Пэлас"га ўтади  0 20:27Расман: Сардор Мирзаев - "Локомотив" футболчиси!  5 20:10Зотеев, Токотаев ва бошқалар... "Андижон" 12 футболчиси билан хайрлашди  9 19:49Расмий хабар: Умид Эргашев — ОКМК футболчиси!  1

Муҳсин Убайдуллаев: “Жамоамиз мухлисларига раҳмат” Янгиликлар

Муҳсин Убайдуллаев: “Жамоамиз мухлисларига раҳмат”

Олий лига 9-тур доирасидаги “Нефтчи” – “Обод” (1:0) баҳсидан сўнг Фарғона жамоаси вакили Муҳсин Убайдуллаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Биринчи ўринда бугун бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга катта раҳмат айтмоқчиман. Футболда мухлисларнинг далдаси муҳим аҳамият касб этади деб ўйлайман. “Нефтчи” жамоасини ажойиб ва жонкуяр мухлислари борлиги кишини фақатгина қувонтиради. Уларга раҳмат.  Ўйин борасида нима дейиш мумкин? Жанговор баҳс бўлди. “Обод” футболчилари Фарғонага ғалаба учун келишганини ўз ўйинлари орқали исботлаб қўйишди. Бироқ бугун бизнинг омадимиз келди ва натижага эришдик. Кейинги баҳсларда ҳам яна зафар қучишга ҳаракат қиламиз, - деди Мухсин Убайдуллаев.

“Нефтчи” матбуот хизмати
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика