UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Муҳсин Низомиддинов: "Хоразм" билан футбол ўйнаб бўлмайди" Янгиликлар

Муҳсин Низомиддинов: "Хоразм" билан футбол ўйнаб бўлмайди"

Про-лиганинг 19-турида "Хоразм" майдонидаги дурангдан кейин "Қўқон-1912" бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов ўз фикрларини билдирди.

- Ўйин тенг курашлар остид десак, тўғри бўлмайди. Икки хил бўлимлар бўлди. Биринчисида ўзимиз ўйлаган мақсадга деярли эришдик. Иккинчисида эса бир дарвозага ўйин бўлди. Бироқ биз ўйлаган иш бўлмади. 

- Айнан қандай хатолар бўлди?

- Ўйинда хато кўп. Мен нимани назарда тутгандим, биласизми, "Хоразм" жамоаси иккинчи бўлимнинг 60-дақиқасидан кейин жуда кўп вақт чўзди. Бу биринчи бўлимда бошланганди. Дуранг ҳам уларни қониқтирарди. "Хоразм" билан футбол ўйнаб бўлмайди.

- Санъат Шиховнинг захирада қолдирилишига сабаб нимада?

- Тактика. Иккинчи бўлимда ўйинни кучайтириши керак эди. У ёши катта футболчи. Аммо ҳозирда у ёш футболчилардан ҳам яхши экан. Ўзини кўрсатди. Иккинчи бўлимда алоҳида режамиз бор эди. Шу сабабли уни майдонга туширдик.

- "Хоразм"дан ўтган Шаҳзод Бешимовнинг ўйинидан қанчалик кўнглингиз тўляпти?

- Иккинчи даврада ўйнаган деярли барча футболчилардан кўнгил тўляпти. Ёзда ўзимизга керакли футболчиларни олдик. Шаҳзод ёмон эмас, келажаги бор футболчи. Одатда футболчилар собиқ жамоаси олдида ўзини кўрсатиши табиий ҳол. Шу сабабли унда босим кузатилди.

- Бугунги ўйинда Бешимовга яхши пас берадиган футболчи бўлмади.

- Менимча бугун ўйин давомида тўп билан энг кўп бўлган футболчи Бешимов бўлди. Сиз ҳам ўйинни мен каби катта ҳиссиётлар билан кўрганга ўхшайсиз. Мен ҳам ҳали буни тахлил қилиб чиқишим керак. Сафардаги ўйинларда ҳужумчиларда бир-иккита вазият бўлади. Ўшандан фойдаланиш керак. Бугун унда голли вазият кўп бўлди. Биттасидан фойдаланганда барчаси яхши бўларди.

Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика