Муҳсин Низомиддинов: "Футболчиларимиз "Навбаҳор" билан ўйиннинг аҳамиятини тушуниб туришибди"

Narzulla Saydullayev
14 май 2016
"Навбаҳор" қарши ўйиндан олдин "Қўқон-1912" ёшлари мураббийи Муҳсин Низомиддинов фикрларини баён қилди:

"Навбаҳор" билан ўйин Наманганда бўладими ёки Қўқондами доим қизғин курашларга бой бўлади. Биз бу ўйинга бошқача тайёргарлик кўрдик. Олиб борган ишлар самараси ўлароқ ўринбосарларимиз ғалаба қозонишди. Ҳозир "Навбаҳор"га ҳам бизга ҳам очко сув ва ҳаводек зарур. Ёшларимизнинг кўзларида ўт чақнади. Асосий таркибимиз ҳам фақат ғалаба учун майдонга чиқади. Футболчиларимиз ўйинни қандай  маъсулиятли эканлигини ҳис қилиб турибдилар", - дейди Низомиддинов.

"Қўқон-1912" матбуот хизмати


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia