UZ

Сўнгги янгиликлар

09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  2 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  0 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  1 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  4 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  0 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  0 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  5 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  4

Муҳсин Низомиддинов: "Футболчи — одам, у ҳам чарчайди" Янгиликлар

Муҳсин Низомиддинов: "Футболчи — одам, у ҳам чарчайди"

Про лиганинг 13-тури доирасида "Дўстлик" билан учрашувдаги дурангдан кейин "Қўқон-1912" бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйин вазиятларга, ҳиссиётларга бой бўлди. Ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Вазиятларимиздан фойдаланганимизда, якуний ҳисоб бошқача бўларди.

- "Дўстлик"нинг сўнгги натижаларидан келиб чиқиб, "Қўқон-1912" жамоаси футболчилари секин ўйин билан ютамиз деб ўйлашди шекилли. Ўйин якунига қадар футболчиларингиз бор кучи билан ўйнашмади.

- Тўғри, шундай дейиш мумкиндир. Бироқ Суперлига ўйинларида ҳам кўряпмизки, ҳаво иссиқлиги сабабли юқори темп намойиш қила олишмаяпти. Футболчи ҳам одам, у ҳам чарчайди. Бугунги темп эса ҳавога яраша бўлди. Ҳаво учун яхши темп кўрсатдик. Сиз айтган нарса менсимаслик эмас, сифатга тааллуқли. Йигитлар ҳавога қарамасдан бор кучи билан югуряпти, лекин уларда маҳорат кам. Шу сабабли футболчилар нотўғри пас бериб қўйишади, тўпни нотўғри тўхтатиб қўйишади ва ўйин секинлашиб, ўйлаган комбинациямизни чиқара олмаяпмиз. Шуни ҳисобига ўйинимиз секинга ўхшамаяпти.

- Бугунги ўйиндан кейин жамоа 5-ўринга тушиб қолди. Истеъфо ҳақида ўйламаяпсизми?

- Буни раҳбарият ҳал қилади. Биз ишлашда давом этамиз.

- Дониёр Исмоилов майдонга тушганидан кейин ўйин сифати яхшиланди. Уни асосий таркибда майдонга туширса бўлмасмиди?

- Ҳар бир мураббийнинг ўйинолди режаси бўлади. Режамиз бўйича Шаҳзод Бешимов биринчи бўлимда тезлик бериши керак эди. Ҳаво иссиқлиги сабабли биринчи бўлимда тўпни назорат қилиб турдик ва шунга яраша 3-4 вазият яратдик. Дониёр Исмоилов эса катта тезликка эга футболчи, иккинчи бўлимда рақиблар чарчаса улардан қочиб кетиб, вазиятлар яратишини режа қилгандик. Режа ўхшади, шунчаки гол етишмади.

- Ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?

- Ўзимиз хато қилдик. Кўплаб вазиятлардан голлар ура олмадик. Бу футбол. Ўзимиз айбдормиз. Тўғри, ҳаво ҳам, рақиб ҳам голга ҳалақит қилади. Шу сабабли сифатли футболчилар олиб, ўйинларга тайёрланиш керак.

- Ёзги трансферлар ойнаси вақтида қайси позицияларга футболчилар олиш режада бор?

- Марказий ҳимоя, марказий ярим ҳимоя ва ҳужум. Ҳар бир ўйинда 5-6 та вазиятларга эга бўляпмиз, лекин голлар ура олмаяпмиз. Биринчи даврада ёш йигитларга имконият бердик ва барчани кўриб олдик. Барчада потенциал бор деб кўриб чиқдик. Уларнинг бори шу экан, даражасини қўшиб юбора олмаяпти. Агар қўша олишганида ҳар бир ўйинда 3 очко олган бўлардик. Бизга голлар етишмаяпти. Шу сабабли таркибни кучайтирамиз.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика